Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши: Хитой диний ва миллий озчилик вакилларини ўлдириб, уларнинг тана аъзоларидан фойдаланмоқда
29.10.2019 11:37,  
1604

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида “Хитой ҳукумати ўз ҳудудида таъқибга учраган диний ва миллий озчилик вакилларининг тана аъзоларини саноат миқёсида йиғиб, сотяпти”, дея баёнот берилди.

Сешанба куни кенгашнинг Женевадаги расмий қароргоҳида сўзга чиққан ҳуқуқшунос Ҳамид Саби China Tribunal – Хитойдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича мустақил суд тана аъзоларини мажбурий йиғиш ҳолатларини топгани хусусидаги даъволарини намойиш қилди.

Жаноб Сабининг айтишича БМТнинг ушбу кенгашига аъзо давлатлар июн ойида China Tribunal томонидан берилган сўнгги маълумотда келтирилган “Фалун Гонг диний ҳаракати ва уйғур озчилиги вакилларига қарши жиноятлар” ҳақидаги далилларни ўрганиш учун “қонуний мажбурият”ни олиши керак.

China Tribunal – “Хитой суди”га собиқ Югославия бўйича халқаро жиноят судида прокурор бўлиб, Слободан Милошевичга қарши ишни юритган Сэр Жофрей Найс (Sir Geoffrey Nice) раислик қилиб, ҳолат бўйича терговчилар, тиббий мутахассислар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаб чиқди.

Бу кўрсатмалар асосида “Хитой камида 20 йилдан буён Фалун Гонг диний ҳаракати вакилларини ўлдириб, уларнинг тана аъзоларини сотиб келганлиги ва бу амалиёт ҳалигача давом этаётганлиги” ҳақида аниқ далиллар юзага чиқди.

“Қўлга олинганлар ҳали тириклигидаёқ уларнинг танаси кесилиб, буйрак, жигар, юрак, ўпка, кўз шохпардаси ва терисини олиш учун ўлдирилган ва аъзолари сотиладиган товарга айланган”, дейилади суднинг сўнгги ҳукмида.

Суд яна эҳтимолий далилларни ҳам ўрганган: айтилишича, қамоқларда тутиб турилган мусулмон уйғурлар, тибетлик буддавийлар ва христиан секталарига мансуб диний озчилик вакилларининг тана аъзолари ҳам зўрлик билан суғуриб олинган.

Хитойнинг мамлакат шимоли-ғарбидаги Шинжон провинциясида яшовчи бир миллиондан ортиқ мусулмон уйғурларни қамоқ ва қамоқ лагерларида тутиб туриш ва “қайта ўқитиш” сиёсати халқаро миқёсда хавотир ва танқидларга сабаб бўлган. “Хитой суди” улар “тана аъзолари учун захира” сифатида ушлаб турилгани ва доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши бўйича далилларга эга бўлган.

Хитой “тана аъзоларини ахлоққа зид равишда кўчириб ўтказиш амалиётларини” қайта-қайта қоралаб келади ва қатл этилган маҳбусларнинг органларидан фойдаланишни 2015 йилдаёқ тўхтатганини айтади. 2019 йил бошида берилган баёнотда Хитой томони Лондонда жойлашган “Хитой суди”ни “миш-миш тарқатиш”да айблаган эди.

Бироқ сешанба куни БМТ тадбирида сўзга чиққан Сэр Жофрей “Суд томонидан тўпланган далиллардан кейин халқаро ҳамжамият энди ўзи тан олишни истамаган нарсадан қочиб қутула олмайди”, деди.

Хитой тана аъзоларини кўчириб ўтказиш савдосидан ҳар йили 1 миллиард АҚШ долларидан (801,4 фунт стерлинг) ортиқ фойда олиши тахмин қилинади. Сэр Жофрей Халқаро Трансплантация Жамияти ва трансплантация – тана аъзоларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланадиган миллий тиббиёт уюшмаларини “Хитой судининг ҳукмлари ва ҳаракатларига эътибор бериш”га чақирди.

Италия, Испания, Исроил ва Тайван каби баъзи мамлакатлар аллақачон Хитойга тана аъзоларини кўчириб ўтказиш мақсадида борадиган фуқаролари учун чекловларни жорий қилган.

Жаноб Ҳамди Саби ўз нутқида миллий ва диний озчилик вакилларини уларнинг тана органларини олиш учун таъқиб қилиш “эҳтимолий геноцид айблови” эканлигини таъкидлаб, буни яқин тарихда ўтган оммавий диний ва ирқий таъқиблар билан таққослади.

“Қурбон учун қурбон, ўлим учун ўлим – нацистлар яҳудийларни газ камераларида заҳарлаши, Камбоджада кхмерларнинг қирғин қилиниши, Руандада тутсиларнинг сўйилиши тирик, бенуқсон, ҳеч кимга зарари тегмаётган, ўз ҳаётини яшаб юрган тинч бир инсоннинг юраги ёки бошқа тана аъзосини суғуриб олишдан аянлироқ эмас. БМТга аъзо давлатларнинг ушбу жиноий ҳаракатларга қарши курашиши қонуний мажбуриятдир”, деди у Инсон ҳуқуқлари кенгашида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан