Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Ўзбекистонга бир жинслилар муносабатини ёқлашни тавсия қилди. Ўзбекистон кескин рад этди
24.05.2018 14:51,  
47

Ўзбекистон БМТнинг ноанъанавий жинсий ҳаёт кечирувчилар эркинлиги борасида берилган тавсияларини қабул қилмади.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидовнинг сўзларига кўра, 9 май куни Женева шаҳрида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 30-сессиясида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятлари бажарилиши бўйича миллий маърузаси Универсал даврий ҳисобот доирасида кўриб чиқилган.

БМТ томонидан 212 та тавсия берилган, Ўзбекистон делегацияси 201 та тавсияни қабул қилган. БМТнинг ЛГБТ бўйича тавсияси рад этилган.

«Бу Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 120-моддаси. Шунинг учун 11 маротаба жаранглаган бу тавсия қабул қилинмади, қолган тавсияларни эса биз қабул қилдик», – деди Саидов.

Саидовнинг айтишича, Кенгашнинг тавсиялари бўйича узил-кесил қарор жорий йил сентябр ойида қабул қилинади ва айнан ўша вақтда Ўзбекистон БМТ тавсияларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича «Йўл харитаси»ни қабул қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан