Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Қирғизистонда йил охирига қадар аҳолининг 3\2 қисми қашшоқлашиши мумкин
4.06.2022 20:36,  
86

Қирғизистон иқтисодиёти табиий ресурслар қазиб олиниши, туризм ва мигрантлардан пул ўтказмаларига қаттиқ боғланиб қолган. Бу ҳақда БМТнинг қашшоқлик бўйича махсус вакили Оливье де Шуттер маълум қилган.

“Пул ўтказмалари энг аввало камбағал қишлоқ аҳолисига фойда келтиради ва бу восита ёрдамида 2019 йилда мамлакатда қашшоқлик даражаси 11 фоизга камайган. Аммо бу Қирғизистоннинг узоқ истиқболдаги тараққиёт стратегияси бўлиши мумкин эмас. Бу инсон капиталининг ўта йирик масштабларда қочишига сабаб бўлади”, – деган де Шуттер.

Унинг қўшимча қилишича, Бишкекка 2019 йилда 2.4 миллиард доллар пул ўтказилган, бу мамлакат ЯИМнинг 30 фоизини ташкил этади.

Ҳисоботда айтилишича, Қирғизистон пандемия оқибатлари – нархларнинг ўсиши, пул ўтказмалари камайиши ва ўсиб бораётган ишсизликка қарши курашишга ҳаракат қиляпти.

“Қирғизистонда қашшоқлик даражаси аста-секин пасаяётганига қарамай, 2020 йилда аҳолининг ¼ қисми камбағаллик ёқасида яшаган. Жаҳон банки прогнозларига кўра, йил охирига қадар бу рақам 38 фоизга етиши ва оқибатда мамлакат тараққиёти 10 йил ортга сурилиши мумкин”, – деб қайд этган де Шуттер.

Махсус вакил Бишкекни пул ўтказмаларидан қарамликни камайтиришга чақирган. Шунингдек, у мактабгача таълим, мактаб таълими сифатини кўтариш, ижтимоий ҳимоя соҳаларига инвестиция киритишни таклиф қилган.

БМТ ҳисоботида бу йил Қирғизистонда 35 минг ўқувчи мактабни битириши келтирилган. Ташкилот улар учун реал имкониятлар яратиш зарурлигини, акс ҳолда инсон капиталининг мамлакатдан чиқиб кетиши чўзилишини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан