Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Украинадан ривожланаётган мамлакатларга жўнатилган буғдой ҳажмини ошкор қилди
22.10.2022 14:11,  
48

БМТнинг Қўшма мувофиқлаштириш марказидаги ваколатхонаси Истанбул келишувлари бўйича Украинадан экспорт қилинадиган озиқ-овқат ҳажмининг тақсимоти ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.

Улар Украина портларидан экспорт қилинадиган буғдойнинг 47 фоизи ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келишига аниқлик киритишди ва марказга ўтказиладиган етказиб бериш йўллари якуний бўлмаслиги ва дон бошқа йўналишларга кетишини қўшимча қилишди.

Бундан ташқари, 8,3 миллион тонна ғалла ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг 50 фоизи юқори даромадли мамлакатларга, 24 фоизи паст ва қуйи ўрта даромадли мамлакатларга, 25 фоизи ўртача даромадли мамлакатларга йўналтирилиши маълум.

22 октябрь куни Киев Қора денгиз орқали ғалла экспорти бўйича келишувларни узайтириш тарафдори эканини маълум қилди. Ундан олдин Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский ғалла бўйича келишувнинг узайтирилиши ҳақида гапириб - бу борада жуда оптимистик бўлмаслик кераклигини айтди.

22 июль куни Истанбулда Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув имзоланди. Икки тегишли ҳужжат Россия, Украина, Туркия ва БМТ томонидан имзоланган. Келишувга кўра, Одесса вилоятининг дон экспорти учун портларини очиш ва Россиядан озиқ-овқат ва ўғит етказиб беришга таъсир қилган санкцияларни бекор қилиш керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан