Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Хавфсизлик Кенгашининг янги доимий бўлмаган аъзоларини сайланди
18.06.2020 15:24,  
528

Ҳиндистон, Ирландия, Мексика ҳамда Норвегия 2021–2022 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг янги доимий бўлмаган аъзосига айланди. Ҳиндистон 184 овоз, Мексика эса 187 овоз олди. Норвегия 130, Ирландия 128 овоз тўплади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари халқаро тан олинган давлатлар - халқаро ҳуқуқ субъектлари бўлишлари мумкин. Аъзолик мақомидан ташқари, БМТнинг кузатувчи мақоми ҳам мавжуд бўлиб, улар тўлиқ аъзоликка киришдан олдин бўлиши мумкин. Кузатувчи мақоми Бош ассамблеяда овоз бериш орқали белгиланади, қарор оддий кўпчилик томонидан қабул қилинади.

1945 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 51 аъзоси бўлган, 1965 йилда Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари сони олтитадан ўнтагача кўпайди, ташкилотдаги умумий аъзолар сони 117 тага этди. Айни пайтда 193 та мамлакат, жумладан Ўзбекистон БМТга аъзо.

Ҳозирги кунда БМТ Хавфсизлик Кенашининг бешта доимий аъзоси бор — АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия ва Хитой.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан