Ер аҳолиси аввал тахмин қилинганидан тезроқ кўпаймоқда. Аҳоли сонининг ўсиши асосан ривожланаётган давлатларда, хусусан Африка қитъасида кузатиляпти.
Ҳозир дунёдаги энг кам ривожланган 49 давлатнинг аҳолиси 900 миллионга тенг, 2050 йилда эса бу рақам 1,8 миллиардга етиши кутилмоқда.
Ривожланаётган йирик давлатлар – Хитой, Ҳиндистон ва Бразилияда бир аёлга тўғри келадиган ўртача бола сони қисқармоқда, бироқ Нигерия, Нигер, Эфиопия ва Угандада эса бунинг акси.
Асримиз ўрталарида Нигерия аҳолиси сон америкаликлар сонига, келгуси аср бошларида Хитой аҳолиси сонига етиб қолади.
2030 йилдан кейин Хитой аҳолиси сонининг камайиши тахмин қилинмоқда.
БМТ мутахассислари 233 мамлакатдаги демографик вазиятни ўргангач, ана шундай хулосаларга келишди.