Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ янги озиқ-овқат инқирозини башорат қилди
29.07.2022 07:49,  
29

Дунёда янги озиқ-овқат инқирози ўғитлар билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келиши мумкин, дейди БМТнинг Африка иқтисодий комиссияси ижрочи директори Вера Сонгве. Унинг сўзлари ҳақида «ТАСС» хабар бермоқда.

Агар жаҳон бозорларида ўғитларга чиқиш йўлга қўйилмаса, 2022 йилнинг охири – ноябрь-декабрь ойларида мамлакатлар яна жиддий инқирозга юз тутиши мумкин, деди у. Африка ва Лотин Америкасидаги кўплаб мамлакатларда экиш мавсуми бўлиб, ўғит танқислиги келажакдаги ҳосил ва дунё озиқ-овқат таъминотига таъсир қилади. Унинг тахминларига кўра, ҳосил ҳажми 10-17 фоизга камаяди.

Бутун дунё бўйлаб кенг кўламли очарчилик таҳдиди муаммосини Россия ва Украинадан озиқ-овқат, шунингдек, Россия ўғитларини бозорларга қайтариш орқали ҳал қилиш мумкин, деди июль охирида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. «Бу йил биз кўплаб ҳудудларда очлик хавфи остидамиз. Келгуси йилда вазият бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин. Аммо биз ҳозир ҳаракат қилсак ва дадил ва мувофиқлаштирилган сиёсат ишлаб чиқиш учун биргаликда ҳаракат қилсак, бу фалокатдан қочишимиз мумкин», деди Гутерреш.

Эслатиб ўтамиз, Россия, Украина, Туркия ва БМТ ўртасида дон экспорти бўйича келишув имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан