Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардобага 30 минг долларлик гуманитар ёрдам юборди
26.06.2020 16:56,  
64

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2020 йил май ойида Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган тошқин сабаб Сардоба тумани ҳокимиятига шахсий гигиена воситалари, шу жумладан COVID-19 коронавирусидан ҳимояланиш учун воситаларидан иборат гуманитар ёрдам юборди.

30 минг АҚШ доллари миқдоридаги гуманитар ёрдамни БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси (ГММИ) томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олди. Гуманитар ёрдамга бир марта ишлатиладиган ниқоблар ва қўлқоплар, шахсий гигиена воситалари, уй-рўзғор буюмлари, антисептиклар ҳамда бошқа зарур буюмлар киради.

«Сардоба аҳолисига зарур ёрдам кўрсатадиган ушбу инсонпарварлик ёрдамини топшириш мен учун катта қувонч. Офат натижасида аҳоли йўқотган буюмларига қўшимча равишда, биз уларни CОВИД-19 тарқалишини тўхтатиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан ҳам таъминладик. Айни пайтда уйларидан маҳрум бўлган ўн минглаб одамлар, ҳеч кимни четда қолдирмайдиган узоқ муддатли, хавфсиз ва муносиб ечимга муҳтож», — дейди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер.

Маълумот учун: БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятининг бир қисми бўлиб, фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни таъминлаш учун гуманитар ташкилотларни бирлаштириш учун жавобгардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан