Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Бўйнингни узаман!» — Туркманистон президентининг ўғли отасига тақлид қилмоқда
28.07.2019 14:23,  
40

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов Ахал вилояти ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. «Хроники Туркменистана» Ахал вилояти ҳокимлигидаги ҳолат ҳақида маълумот тарқатди, деб ёзмоқда Xabar нашри.

Вилоят маркази Ашхободдан 8 километр узоқликдаги Аннау шаҳрида жойлашган. Сардор Бердимуҳамедов ҳар куни ишга ойналари қорайтирилган автомобилда, кўплаб қўриқчилари ҳамрохлигида келади. Бу ҳолат ҳудди президентнинг кортежига тақлид қилишга ўхшайди.

Вилоят ҳокимлиги маъмуриятида ишлайдиган шахс томонидан хабар қилинишича, Бердимуҳамедов ҳокимлик биносига кираётганда ёки чиқаётганда ходимларнинг ҳар бири ўз хонасида ўтириши шарт. Унинг йўлидан ҳеч ким чиқиб қолмаслиги керак. Ҳокимнинг хонаси олдида эса қўриқчилар туради. Аввалги ҳоким даврида бундай анъана йўқ эди.

– Энди фақат бир неча ходимлар ҳоким хонасига кириш ҳуқуқига эга. Бошқалар эса ўз хонасидан чиқмаслиги шарт. Ҳатто ўта зарур ҳолатда йўлакка чиққан тақдирда ҳам мутлақо шовқин кўтармаслиги керак. Шунингдек мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланган. Ҳокимлик маъмуриятининг асосий иши – турли тантанали тадбирлар уюштиришдан иборат. Сардор Бердимуҳамедовнинг энг ёқтирган гапи эса: «Бўйнингни узаман!», деган дағдаға, – дея ахборот беради ҳокимликдаги манба.

Аннау шаҳри фуқароларидан бири ҳоким қабулига киришга уриниб кўрди, аммо унга шахсий масала бўйича на ҳоким ва на ўринбосари қабул қилишини тушунтириб қўйишган. Ҳозирда вилоят аҳли Сардор Бердимуҳамедов бу лавозимда узоқ вақт қолмаслигига ишонмоқда. У нари борса яна 6 ой ишлаши ва бошқа лавозимга ўтиб кетиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан