Boeing 787 Dreamliner самолётида янги ишлаб чиқариш нуқсонларини аниқлади

Boeing 787 Dreamliner самолётида янги ишлаб чиқариш нуқсонларини аниқлади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКдаги Boeing 787 Dreamliner самолёти. Фото: ato.ru

Американинг Boeing ширкати 787 Dreamliner самолётларида ишлаб чиқаришдаги нуқсонларни аниқланганини маълум қилди, дея хабар беради CNN. 

Нуқсон астарнинг горизонтал дум қанотидан топилган. Шу сабабли, амалда бўлган саккизта самолётнинг парвозлари тўхтатилди. Бундан ташқари, аниқланган нуқсон авиакомпанияларга янги самолётларни етказиб беришни секинлаштириши кутилмоқда.

The Wall Street Journal таъкидлаганидек, бу Dreamliner'да сўнгги ойларда аниқланган учинчи нуқсон.

Нашрнинг таъкидлашича, хавф даражаси ҳозирда АҚШ Федерал авиация маъмурияти томонидан ўрганилаётган аввалги нуқсонлар туфайли, ишлаб чиқариш бошлангандан буён бозорга чиқарилган мингга яқин Dreamliner самолётларидан 900 таси синовдан ўтказилиши мумкин.

2020 йил январ ойида Boeing энг сўнгги 737 MAX самолётини ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлди - шу вақтга келиб уларнинг парвозлари бутун дунё бўйлаб тўққиз ойга тўхтатилган эди. Бунга самолётнинг техник етишмовчилиги оқибатида келиб чиққан ва 346 кишининг ўлимига олиб келган иккита авиаҳалокат сабаб бўлган.

2019 йилда 737 MAX ҳолати туфайли Boeing 1997 йилдан бери биринчи марта йилни зарар билан якунлади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2016 йил ёзида ўзининг биринчи "орзулар кемаси" га эга бўлган эди. Ҳозирда авиакомпания паркида 5 та шу русумдаги самолётлар бор.