Boeing Эвереттдаги ўзининг асосий заводини ёпяпти 

Boeing Эвереттдаги ўзининг асосий заводини ёпяпти 

©️ BoeingFutureofFlight.Com

Boeing АҚШнинг Вашингтон штати, Сиэтл шаҳрида жойлашган ўзининг асосий заводини ёпяпти. 

Самолёт ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бўлган Boeing буни коронавирус тарқалишига қарши чора эканлигини изоҳлаб, чоршанба кунидан бошлаб завод 14 кунга карантинга ёпилишини эълон қилган

Бу муддат давомида завод бинолари ва жиҳозлари дезинфекциядан ўтказилади. 

Сиэтл шаҳридан 40 км шимолдаги Эверетт туманида жойлашган Boeing’нинг ушбу заводи 1967 йили қурилган. Унинг майдони 399 482 м2 (39, 948 гектар ёки 0,399 км2). Ҳажми эса 13 385 378 м3 бўлиб, бу жиҳатдан дунёдаги энг катта ҳажмли иншоот саналади. Ушбу заводда 30 000 нафар ишчи меҳнат қилади

Заводда Boeing’нинг фахри бўлган Boeing 747, Boeing 767, Boeing 777 ва энг сўнгги Boeing 787 моделлари ишлаб чиқарилади.

Вашингтон штати АҚШда коронавирус пандемиясидан энгн кўп жабр кўраётган ҳудудлардан бири саналади. Мамлакат бўйича ушбу касалликдан берилган биринчи қурбон ҳам шу штатда қайд этилган.

Айни пайтгача АҚШда COVID-19 касаллигига чалинганлар сони 46 145 нафарга етиб, бу кўрсаткич бўйича Хитой ва Италиядан кейин дунёдаги учинчи давлатга айланган. Касалланганларнинг 582 нафари вафот этган, 295 киши эса ундан тузалган