Американинг Boeing корпорацияси Марказий Осиё давлатлари авиаташувчиларини ўз маҳсулотларини харидорлар рўйхатидан чиқармади, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Тожикистоннинг Somon Air авиакомпанияси раҳбарияти.
Аввалроқ Boeing ўз веб-сайтида яқин 20 йил учун прогнозни эълон қилган эди, бунда Россия ва Марказий Осиё расмда кулранг рангга бўялган, бу эса таъминот етишмаслигини англатиши мумкин. Компания ҳисоботида қайд этилишича, у ерда самолётларга талаб бор, бироқ вазият ва бу қанча давом этиши ҳақидаги ноаниқлик даражаси юқори, «шунинг учун биз Россия ва Марказий Осиё бўйича прогнозни эълон қилмасликка қарор қилдик».
«Бундай маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан сўнг, биз Boeing компаниясига тегишли сўров юбордик. Корпорация вакилларининг жавобида: «Марказий Осиё мамлакатларига самолётлар савдосини тўхтатиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», - деди «Somon Air» раҳбари ўринбосари Абдулқосим Валиев.