Москвадан Бангкокка учаётган самолётнинг ойнаси синиб кетди

Москвадан Бангкокка учаётган самолётнинг ойнаси синиб кетди

РИА Новости

"Россия" авиакомпанияси вакилининг РИA Новостига хабар беришича, Москвадаги Шереметево аэропортидан Бангкокка учаётган Boeing 777 йўловчи самолёти Внуково аэропортига фавқулодда қўнишга тайёрланмоқда.

Унинг сўзларига кўра, SU6275 рейси техник сабабларга кўра қайтарилмоқда. Манбаларга кўра, самолётнинг ойнаси синган ва бу парвозга ҳалақит қилган.  

Фавқулодда вазиятлар хизмати вакили лайнер Қозоғистон худудида айланиб Москвага қайтганини билдирган. Самолёт бортида 100 дан ортиқ киши борлиги маълум қилинди.