Boeing янги йўловчи самолёти лойиҳасини жонлантирди

Boeing янги йўловчи самолёти лойиҳасини жонлантирди

Американинг Boeing самолёт ишлаб чиқарувчи концерни бир қанча мижозлар, шу жумалдан лизинг компаниялари, етказиб берувчилар билан двигателлари яхшиланган ва 250 йўловчини ташишга мўлжалланган янги турдаги тор корпусли (narrow-body) самолёт лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Гап, эҳтимол, энг оммабоп линия 737 Max ва икки двигателли кенг корпусли 787 Dreamliner ўртасида жойлашадиган янги ҳаво лайнери ўртасида кетмоқда. Янги самолёт тор корпусли Airbus А320 NEO нинг ҳажми ва қуввати оширилган - А321 LR ва XLR аналогининг ўрнини эгаллаб олиши керак. Ушбу вариантлар учун Airbus’да 3063 та буюртма мавжуд.

Музокаралар дастлабки босқичда ва лойиҳани якуний тасдиқлаш ҳақида гапириш мумкин эмас, деб ёзади газета. Манбаларнинг таъкидлашича, ғоянинг тўлиқ ривожланиш дастурига айланишидан бир неча йил ўтиши мумкин, ва ишлаб чиқаришнинг ўзи учун ундан ҳам кўпроқ вақт керак бўлади.

2004 йилда Boeing янги самолёт яратиш бўйича сўнгги дастури (Dreamliner) ни бошлади. Самолётнинг ишлаб чиқарилиши фақат етти йилдан сўнг – 2011 йилда бошланди.

Аввалига Boeing ўрта бозор сегменти учун самолёт - NMA (New Midsize Airplane) лойиҳасини тақдим этишни режалаштирган. Аммо Boeing 737 Мах билан боғлиқ инқироз туфайли (лайнерларнинг техник хусусиятлари туфайли иккита самолёт қулаши сабабли ушбу линиянинг самолётлари деярли бутун дунё бўйлаб парвоз қилиши тақиқланган) ва қийин молиявий аҳвол туфайли дастур тўхтаб қолди.

Октябр ойи ўрталарида Европанинг авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) ушбу ўзгаришлардан сўнг Boeing 737 Мах самолёти етарли даражада хавфсизга айланди. Шундан сўнг, 2019 йилда авиапарклар ҳажми ва парвозлар сони бўйича АҚШнинг энг йирик авиаташувчиси бўлган American Airlines муаммоли лайнерни йил охиригача хизматга қайтишини эълон қилди.