Божхона назорати остидаги вагонларнинг ҳаракат маълумотлари ДБҚга тақдим этилади

Божхона назорати остидаги вагонларнинг ҳаракат маълумотлари ДБҚга тақдим этилади

«Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» Президент Фармони (ПФ-6005-сон, 05.06.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 августдан темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этади.

2020 йил 1 сентябрдан «Ягона дарча» божхона ахборот тизими чегара божхона постларида жорий этилади.