Бокс бўйича жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалиловга ҳам уй совға қилинди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалиловга ҳам уй совға қилинди
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалиловга вилоят ҳокимлиги томонидан Фарғона шаҳар марказидан янги хонадон совға қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафидан Фарғона вилоятининг Қува туманида таваллуд топган Миразизбек Мирзахалилов 57 килограмм вазн тоифасида финал учрашувида уч карра жаҳон чемпиони ва Олимпиада ўйинлари совриндори кубалик рақибини мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 сентябрдаги фармони билан Миразизбек Мирзахалилов ҳам “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирланди.
Жаҳон чемпионига Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан янги бунёд этилган кўп қаватли уйдан барча шароитларга эга хонадоннинг калити топширилди.
Аввалроқ, чемпионга "Президент совғаси" сифатида Chevrolet Tracker автомобили совға қилинган эди.
579