Бокс оқшоми: Иқболжон, Санжар, Ҳасанбой, Миразизбек ва Баҳодир жангларини ўтказишди

Бокс оқшоми: Иқболжон, Санжар, Ҳасанбой, Миразизбек ва Баҳодир жангларини ўтказишди

Тошкентдаги «Humo Arena» саройида бўлиб ўтаётган профессионал бокс кечасида уч нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказишди.

Фото: ЎзА

Дастлаб, профессионал рингдаги дебют жангини ўтказган Иқболжон Холдоров танзаниялик Кулва Буширини иккинчи раунддаёқ рингга қулатди.

Фото: ЎзА

Кейин Санжар Турсунов профессионал боксдаги учинчи жангини ўтказди. Унинг украиналик Иван Юхта билан кечган баҳси 6 раунд давом этди. Санжар очколар ҳисобида ғолиб бўлди.

Бокс кечасининг учинчи жанги Ҳасанбой Дўсматов ва танзаниялик Муҳсин Кизота ўртасида кечди. Ҳасанбойнинг кетма-кет аниқ зарбаларидан сўнг ҳакам иккинчи раунддаёқ жангни тўхтатишга мажбур бўлди.

Баҳодир Жалолов рақибини рингга қулатди

Кечанинг тўртинчи жангида оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди. Унга Латвия вакили Кристапс Зутис рақиблик қилди.

Бу жанг ҳам узоққа чўзилмади. Баҳодирнинг кучли зарбаларидан сўнг рақиб 2 раунддаёқ рингга қулади.

Жанглар давом этмоқда...