Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек боксчилари АҚШ ва Камбоджада рингга кўтарилади
27.02.2020 18:50,  
261

28 февраль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги  Sam's Town Hotel & Gambling Hall бокс мажмуасида навбатдаги профессионал бокс мусобақаси ўтказилади, дея хабар тарқатди vRINGe.com сайти. Эътиборлиси, мусобақанинг марказий жангида -63,5 кг вазн  тоифасида хамюртимиз Санжарбек Раҳмонов америкалик Кит Хантер билан рўбарў келади.

Фаолияти мобайнида Кит Хантер 11 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси Раҳмонов эса профи боксда 15 та жангнинг 12 тасини ғалаба, 2 та мағлубият ва битта дуранг билан якунлаган. Ҳамюртимизнинг 2 та мағлубиятидан биттасига айнан Хантердан 2019 йилда учраганлигини инобатга олсак, жанг муросасиз кечиши шубҳасиз.

29 февраль куни эса АҚШнинг Техас штати Фриско шаҳридаги The Ford Center at The Star бокс мажмуасида эса ҳамюртимиз Исроил Мадримов венесуэлалик 40 ёшли Чарли Наварро билан -69,9 кг вазн тоифасида баҳслашади. Аҳамиятлиси, ушбу беллашув WBA чемпионлик камари учун даъвогарни аниқлаш учрашуви эканлиги билан кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Худди шунингдек, айнан 29 февралда яна бир қатор ёш профессионал боксчиларимиздан Олимжон Назаров, Абдурасул Исмоилов ва Равшанбек Шерматов Камбоджанинг Бавет шаҳридаги беллашувларда иштирок этишади. Олимжон Назаров ўзига тегишли бўлган WBO Oriental камарини филиппинлик Орли Силвестрдан ҳимоя қилса, Равшанбек Шерматов ва  Абдурасул Исмоилов маҳаллий боксчиларга қарши рейтинг жангларини ўтказишади.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан