Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Боку ва Ереван фуқаролик объектлари ва тинч аҳолига зарба бермаслик тўғрисида келишиб олди
31.10.2020 13:43,  
79

Женевада Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг ЕХҲТнинг Минск гуруҳи (РФ, Франция ва АҚШ) вакиллари билан учрашувлари якунланди. Швейцариядаги музокаралар Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш учун янги уриниш бўлди.

"Ҳамраислар яна бир бор томонларни ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга, шу жумладан, инсонпарварлик мақсадларида сулҳни дарҳол ўрнатишга, томонлар 10 октябрда Москвада имзоланган ва 17 октябр Парижда, 25 октябр Вашингтонда тасдиқланган қўшма баёнет шартларини тўлиқ бажаришга чақирдилар”, - дейилади музокаралар якунлари бўйича ЕХҲТ баёнотида.

Женевада эришилган келишувлар:

  • томонлар атайлаб тинч аҳолини ёки ноҳарбий мақсадларни нишонга олмайдилар;
  • томонлар жанг майдонида ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмаштириш бўйича операцияларни ўтказишда фаол иштирок этишади;
  • томонлар ҳозирда ушлаб турилган ҳарбий асирларнинг рўйхатини бир ҳафта ичида кейинги алмашинув учун топширадилар;
  • томонлар сулҳни тасдиқлашнинг мумкин бўлган механизмлари тўғрисида ёзма шарҳлар ва саволлар юборадилар.

Женевадаги музокараларда ЕХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраислари (россиялик Игор Попов, франциялик Стефан Висконти ва АҚШдан Эндрю Шофер), ЕХҲТ раисининг шахсий вакили Анжей Каспржик ҳамда Озарбайжон ва Арманистон ТИВлар Жайҳун Байрамов ва Зохраб Мнатсаканянлар иштирок этди. Ҳамраислар ташқи ишлар вазирлари билан алоҳида-алоҳида ва биргаликда учрашдилар.

Тоғли Қорабоғдаги 27 сентябрдан бери давом этаётган можарони авж олдириш пайтида томонлар бир неча бор маҳбуслар ва ўлдирилганларнинг жасадларини алмаштириш бўйича гуманитар сулҳ тўғрисида келишиб олдилар. Шу билан бирга, унга риоя қилинмади. Томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда айблашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан