Боку ва Ереван Қорабоғдаги душман йўқотишларни сарҳисоб қилди

Боку ва Ереван Қорабоғдаги душман йўқотишларни сарҳисоб қилди

Фото: Reuters

Арманистон бош вазирининг ўринбосари Тигран Авинян ўзининг Facebook'даги саҳифасида Тоғли Қорабоғдаги жанглар пайтида ҳалок бўлган ва яраланган озарбайжонлик аскарларнинг сонини айтиб ўтди, деб хабар берди РИА Новости.

Авинян эълон қилган инфографикага кўра, эскалация бошланганидан буён Озарбайжондан 1280 киши ҳалок бўлган ва 2,7 минг кишини жароҳат олган, шунингдек, 90 та самолёт, 12 та вертолёт, 181 та танк ва пиёда жанговар машиналар, учта оғир ўт ўчириш тизимлари, иккита Смерч мосламалари ва тўртта самолёт йўқ қилинган. 

Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги можаро авж олганидан бери Ереван ҳарбий кучи ва техникасида катта йўқотишларга дуч келгани ва Арманистон қуролли кучлари бутун фронт бўйлаб чекинганлиги ҳақида хабар беради.

"27 сентябр куни эрталабдан 30 сентябргача соат 21:30 га қадар душман ҳарбий куч ва техникада катта йўқотишларга дуч келди ва илгари эгаллаб олинган позициялардан ва бутун фронт бўйлаб муҳим жойлардан чекинишга мажбур бўлди", дейилади 1 октябрда эълон қилинган баёнотда.

Бундан ташқари, Озарбайжон вазирлиги Арманистон армиясининг юзлаб жиҳозлари йўқ қилингани ҳақида ҳам хабар бермоқда. Ушбу йўқотишлар рўйхатига 200 та танк, 230 га яқин артиллерия иншоотлари, кўплаб ракета тизимлари, 30 та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, олтита қўмондонлик пунктлари ва қўмондонлик-кузатув пунктлари, ўқ-дорилар омборлари, 110 дан ортиқ транспорт воситалари ва С-300 зенит-ракета тизими киритилган.

Шунингдек, иккала томон ҳам душман ҳарбий техникасини йўқ қилиш жараёни акс этган видеоларни чиқармоқда.

 

 

Озарбайжон давлат телевиденияси бу вақтда ҳудудларнинг озод этилаётгани кадрларини эфирга берган, деб ёзмоқда haqqin.az.