Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бокуда дунё диний етакчилари тўпланди (фото)
15.11.2019 16:33,  
694

Кеча Озарбайжонда Дунё диний етакчиларининг II Боку саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақда Озарбайжон давлат янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

Озарбайжонда бўлиб ўтган тадбирда 70 та давлатдан 25 та дин ва конфессия вакиллари қатнашди. Хусусан, муфтийлар, ислом уламолари, роҳиблар, равинлар, шунингдек дипломатик корпус вакиллари ҳам қатнашди.

Саммитда Ўзбекистон вакили сифатида Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирок этди.

Тадбирни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва мамлакатнинг биринчи хоними Меҳрибон Алиевалар очиб беришди. Шундан сўнг Қуръон тиловати қилинди.

Тадбирда, шунингдек Кавказ мусулмонлари идораси раиси Оллошукур Пошшозода ҳам сўзга чиқди.

Саммит якунида иштирокчилар томонидан Боку декларацияси имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан