Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бокуда МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
30.10.2019 20:15,  
200

Бугун, 30 октябрькуни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг 77-саммити бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳдодир Қурбонов, Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу, Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов, Беларусь Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Андрей Равков, Қозоғистон мудофаа вазири генерал-майор Нурлан Ермекбаев, Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо, Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев, МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этди.

Асосий йиғилиш олдидан мудофаа вазирлари Боку шаҳридаги “Шаҳидлар майдони”да бўлиб, “Мангуолов” монументи пойига гулчамбар қўйди ва мамлакат ҳудудий яхлитлиги йўлида жон фидо қилган озар ҳарбий хизматчиларига ҳурмат бажо келтирди.

МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг кенгашида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам иштирок этди.

Саммит кун тартибидан МДҲ давлатларининг 2025 йилгача ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги концепцияси, радиация, кимёвий ва биологик соҳаларда қўшма мониторинг ва вазиятни баҳолашга оид масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазирлар “Халқаро армия ўйинлари– 2019” натижаларини сарҳисоб қилиб, МДҲ ҳарбий кучлари учун офицер кадрлар тайёрлаш ҳамда “Илмнинг бошланиши” халқаро илмий ғоялар фестивалининг ўтказишни муҳокама қилдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан