Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бокудаги бозорда чиққан ёнғинни ўчиришда 3 та вертолёт ва 1 самолётдан фойдаланилди (фото, видео)
10.12.2019 17:44,  
385

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги «EuroHome» қурилиш моллари бозорида ёнғин чиқди. Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ёнғинни ўчириш учун 3 вертолёт ва «Бе-200ЧС» самолётидан фойдаланилди.

Ёнғин сахар пайти чиққани айтилмоқда.

Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 6 нафар жабрланганларга жойида ёрдам кўрсатилди, 2 нафари травматология ва ортопедия институти клиникасига ётқизилди.

Озарбайжон ФВВнинг хабар қилишича, 5 гектар майдонни эгаллаган бозорнинг 2 гектари ёниб кетган.

Айни пайтда ёнғин ўчирилган. Уни ўчиришда Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 29 та техникаси, 150 нафар ФВВ хизматчилари ҳамда Таҳликаларни бартараф этиш махсус хизматининг 16 та техникаси ва 200 хизматчиси, 3 вертолёт ва бир «Бе-200ЧС» самолёти, фуқаро мудофааси қўшинларининг уч техникаси ва 53 хизматчиси иштирок этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин кафель дўконидан чиққан. Унинг сабаблари ўрганилмоқда.

Видео:

Фото:

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан