Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бола тарбияси борасида кенг тарқалган хатоларимиз
6.11.2019 16:26,  
2491

1. Доимийликнинг йўқлиги. Ота-оналарга “илҳом” келганда жуда ҳам талабчан бўлади, бошқа вақтларда эса қоидаларни ўзлари ҳам унутиб қўйишади. Масалан, болалар баъзи хатолари учун қаттиқ жазоланади, айрим хатоларига эътибор ҳам берилмайди.

2. Оилада 2 хил қадрият ҳукм суради. Яъни, яхши одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳамма гапиради, лекин амалда ҳеч ким бу нарсаларни бажармайди. Масалан, ҳалоллик ҳақида гапирилади, лекин майда нарсаларда ҳалолликка эътибор берилмайди.

3. Оиладаги қоидалар катталар орасида келишиб олинмаган. Ота ёки она талаб қилган нарсани бобо ва бувилар боланинг олдида керак эмас дейди ва жазолашни ман қилади. (Қўявер, ахир бу бола-ку; Бу сафар кечира қолинг, ойижониси кабилар). Ёки она тақиқлаган нарсаларга отаси рухсат беради.

4. Болага ҳеч қандай чегаралар қўйилмайди. Болаларнинг талаб қилган ҳамма нарсалари, кўп ишлаб болага вақт ажрата олмаётган ота-она ёки бола меҳрини қозонмоқчи бўлган бобоси томонидан сўзсиз олиб берилади. Ота оналар бобоси олдида жазолашга хижолат бўлганидан ёки ғалвага тоқати йўқлигидан фарзандига ҳеч қандай чегара қўя олмайди.

5. Боланинг ҳар бир қадами назорат остида бўлади. Бола учун ҳамма қарорлар чиқарилади, қоидалар тушунтирилмай, шунчаки амал қилишга мажбурланади. Келажакдаги касби, қизиқишлари ота-онаси тарафидан танланади. Илтимос қилган нарсалари нега мумкин эмаслиги тушунтирилмай, шунчаки олиб берилмайди.

6. Катталар камчиликлари болалар олдида муҳокама қилинади. Бизда бунинг кенг тарқалган кўриниши – онанинг хатосини ота ёки қайнона болалар олдида гапиради. Натижада фарзанд тарбиячисининг гапларини жиддий қабул қилмайди ва фикрини ҳам ҳурмат қилмай қўяди.

Розалия Габдулҳакова
"Муслима она кундалиги" канали муаллифи

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан