Болага кундузги уйқу керакми?

Болага кундузги уйқу керакми?

Кундузги уйқу — тўғри ривожланиши учун болага зарур бўлган жисмоний эҳтиёж ҳисобланади. Бола ўртача олганда бир ярим ёшдан бошлаб бир марталик  2,5 — 3 соатга яқин давом этадиган кундузи ухлаш тартибига ўтади.

Бундай тартиб одатда аста-секинлик билан уйқу давомининг камайиши билан 6-7 ёшгача сақланиб қолади. Баъзан болалар кундузи ухлашдан эртароқ — 3−4 ёшида воз кечишади.

Боланинг ухлашига қандай ёрдам бериш мумкин?

Боланинг кроватчасини қулай ва шинам қилиб жиҳозлаш жуда муҳим. Боланинг хотиржам ухлашига ўйинчоқлар ҳам ёрдам бериши мумкин — масалан, кроватда бола билан бирга «ухлайдиган» қўғирчоқ ёки юмшоқ айиқча.

Кундузги уйқуни қачон бекор қилиш мумкин?

Боланинг асаб тизими доимий оғирликларни бошдан кечириб эндигина ривожланаётган бўлади ва фақат уйқуда тўлиқ дам олади. Ёши ўлғайиши билан унинг кундузги уйқуга бўлган эҳтиёжи камая бошлайди. Олти ёшдаги болаларга бир соатлик уйқу ҳам етарли бўлади.

Болалар кўпинча кундузи ухлашдан бош тортади. Бу қизиқарли ўйиндан ажралгиси келмаганидан ёки эрталаб кеч уйғонгани сабабли юз беради.

Бола кундузги уйқудан қачон бош торта бошлайди?

Болалар кундузги уйқудан доимий равишда бош тортишни кўпинча уч ёшдан бошлайдилар. Бу ёшда ҳали кундузги уйқу жуда зарур бўлади ва ота-оналар яхшиси боланинг кундузи ухлашни давом эттиришига ҳаракат қилишлари лозим.

Агар бола кундузги уйқудан жуда эрта бош тортаётган бўлса нима қилиш керак?

Агар бола кундузи ухламаётган ва бундан ҳеч қандай ноқулайлик ҳис қилмаётган бўлса, унда ота-оналар кундузи боланинг бироз бўлса ҳам хотиржам шароитда дам олиб ётиши учун вақт ажратишлари керак. Бундай сокин ҳордиқ куч йиғилишига ва асаб тизимининг мустаҳкамланишига ёрдам беради.

5