Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Болакайга зулм қилган тарбиячиси ишдан олинди
4.04.2022 18:08,  
91

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги "Baby land" хусусий боғчасида суратдаги болакайга зулм қилишгани, уни уриб баданининг турли жойларига шикаст етказишганлиги акс этган суратлар тарқалган эди.

Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан ўрганишларини маълум қилди.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, кичик гуруҳ тарбиячиси И.Д. томонидан 2022 йил 24 март куни 2019 йилда туғилган тарбияланувчи У.Ф. га тан жароҳатини етказилганлиги юзасидан тарбияланувчининг онаси фуқаро И.Ш. томонидан Самарқанд тумани ИИБга ёзма равишда мурожат қилинган.

Ҳозирги кунда туман ИИБси томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тадбиркор томонидан тарбиячи И.Д билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Мактабгача таълим вазирлиги бундай ҳолатларда хусусий боғчаларни лизензиясини бекор қилиш масаласини илгари суради, дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан