Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






⚡️«Болалар куни билан пул тарқатиляпти, деган хабарлар ёлғон», — Пенсия жамғармаси директори
30.05.2022 11:47,  
2

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

«Бугунги кунда пенсия на нафақа олувчиларга вилоятларда 300, Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари тарқатиш бошланган. 

Бугунги кунга қадар республика бўйича пул олувчиларнинг 65 фоизига тарқатиб берилди. Икки ҳафталик муддат ичида барча маблағлар тўлиқ эгаларига етказилади.

Бундан ташқари, кам таъминланган оилалар реестрига киритилган, 18 ёшга тўлмаган 4 милиондан ортиқ болаларга 200 минг сўмдан нафақа берилади. 

Ижтимоий тармоқларда «Болалар куни муносабати билан пул тарқатиляпти» деган гап-сўзлар тарқалмоқда. Ушбу хабарлар мутлақо ёлғон, пуллар Президент қарорида белгиланган фуқароларгагина тарқатилади». 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан