Болаларга коронавирус ҳақида маълумот берувчи машҳур қўлланма ўзбек тилига таржима қилинди

Болаларга коронавирус ҳақида маълумот берувчи машҳур қўлланма ўзбек тилига таржима қилинди

Тошкент давлат педагогика университети “Мактабгача таълим” факультети мутахассислари томонидан The Asia Foundation ташаббуси билан Мануэла Молина Круз томонидан тайёрланган COVIBOOK ўзбек тилига таржима қилинди.

COVIBOOK — ота-оналар ва болаларга COVID-19 тўғрисида маълумот берувчи иллюстратив-таълимий қўлланма бўлиб, болалар тилида тайёрланган ва уйда қолиб ўрганиш учун жуда қулай!

  • COVIBOOK — 7 ёшгача бўлган болалар учун COVID-19 ҳақида маълумот берувчи иллюстратив-таълимий қўлланма
  • COVIBOOK — ёш болалар учун коронавирусдан ҳимояланиш усулларини ўргатувчи креатив кўрсатмалар манбайи.
  • COVIBOOK — 20 дан ортиқ тилларга таржима қилинган универсал қўлланма.

Қўлланманинг ўзбекча вариантини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Китоб ҳақидаги тўлиқ маълумот ва унинг оригинал версиясини The Asia Foundation расмий сайтидан кўришингиз мумкин.