Боливия президенти вазифасини бажарувчида коронавирус аниқланди

Боливия президенти вазифасини бажарувчида коронавирус аниқланди

Боливия президенти вазифасини бажарувчи Жанин Аньесда янги турдаги коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда давлат арбоби ўз Twitter саҳифасида маълум қилди. 

Сиёсатчининг айтишича, у топширган COVID-19 тести натижаси ижобий чиққан. 

"Менинг аҳволим нормал, мен яккаланган тартибда ишлайман", деб ёзган Аньес.

Аввалроқ мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири, Марказий банк раҳбари, шунингдек Президент маъмурияти раҳбари коронавирус билан касалланганлиги маълум бўлган эди.

Шунингдек, Лотин Америкаси минтақасидаги бошқа бир давлат Бразилия президенти Жаир Болсонаро ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлган эди.