Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер: Шунча долзарб мавзуни олиб чиқдим, бирортаси ҳал бўлдими?
26.09.2019 01:19,  
1643

Тролл.уз асосчиси Умид Ғафуров блогида ёзди.

"Умид, сенга нима бўлди? Майдалашма, долзарб мавзуларни кўтар" деб ёзади кўпчилик.

Шунча йил долзарб мавзуларни олиб чиқдим. Яна давом этаман. Лекин бирорта долзарб муаммо ҳал бўлдими? Монополия йўқолдими? Коррупция-чи? Таълим тизими баттар бўлса бўлди, яхшиланмади. Ҳа, бир иккита дарахтларни қутқардик, бир иккита мажбурий меҳнат ҳолларини аниқладик ва "жавобгар"ларни жазоладик. Лекин ДАВЛАТ миқёсида нимани ўзгартирди гапларимиз менга айтинг? Учтаси чиқиб блогерлардан узр сўраймиз деди. Шуми бизнинг ютуғимиз?

Мен 2 август куни "Бухородаги мажбурий меҳнат" ҳақида видео чиқардим. Барноевга қаратиб. Далиллари билан келтирдим. Кун.уз исботларини ҳам берди.

Меҳнат вазирлиги суриштурув ишларини бошладик деди. Қонун бўйича 10 кунда тугаши керак суриштурув. 3 август куни мени Вазир ўз ҳузурига чақириб суҳбатлашмоқчи эди.

Мана бугун 25 сентябрь. Деярли 2 ой ўтди. Суриштурув ҳам тугамади. Мени ҳам ҳеч ким чақирмади. Чақирган одам хатларимга жавоб бермай қўйди. Вазир ўзгаришга ҳам улгурди.

Бу видео чиқарганимдан кейин Бухородаги ноҳақликлар юзасидан менинг олдимга ёрдам сўраб ўнлаб тадбиркорлар келди (Бухородан Тошкентга келишди). Қўлимда ҳужжатлари турибди. Кимдир 300 млн, кимдир 1 млрд, кимдир 5 млрд пулини ололмаяпти. Синдирилган дўконлар эгалари, оддий одамлар... санасам 100 дан ошса керак мурожаатлар Бухородан. Бошқа шаҳарлардан келаётган муаммоларни айтмаса ҳам бўлади.

Вазирликларга жўнатдим ёрдам беринглар деб, ҳатто ДХХга ҳам жўнатдим. Ҳеч ким ёрдам бермоқчи эмас.

Адлия Вазирлигига "мен сизларга бепул телеграм бот ясаб бераман, Ўзбекистон бўйлаб барча бузилган уйлар, дўконларни билиб олсак бўлади, пулини ололмаган одамларни аниқласак бўлади" деб таклиф бердим. Жавоб беришмади.

Шунча гапдан кейин ҳоким буваларга кўкрак нишонлари ҳам беришди.

Демак ҳаммаси қуруқ гап. Кўзбўямачилик. Бизлар истаганча аккилайверишимиз мумкин. Уларга фарқи йўқ. Бизни ё эшитмайди, ё эшитмоқчи эмас.

Одамлар олдида юзим сарғайгани қоляпти. Ҳеч ёрдам беролмаяпман.

Мен ҳақиқатни гапиришдан тўхтамайман, албатта. Лекин ишончим ҳам қолмаяпти. Балки ҳаммасига вақт керакдир. Балки яхши бўлиб кетар. Балки яхшиликларни кўрмаяпман. Балки бир-икки кунда яна фаолиятимга қайтарман.

Билмадим. Хулоса чиқариш ўзингиздан. Мени айбласангиз ҳам майли. Бунга тўлиқ ҳаққингиз бор. Ҳеч ким оғзимни ёпгани йўқ. Ундай ҳаёлларга борманг. Шунчаки, менинг ҳозирги кайфиятим ва фикрларимни сиз билан баҳамлашдим.

Айтгандай, видео чиқарганим учун онам ишлаётган маҳалла қўмитаси ишчилари пахтага чиқмаяпти экан. Шунча айтилган гапнинг фойдаси шу бўлди.

Ҳурмат билан,

Умид Ғафуров

@trolluz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан