Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Booking.com портали ўз ходимларининг тўртдан бирини қисқартиради
5.08.2020 10:07,  
77

Глобал меҳмонхоналарни банд қилиш бўйича йирик ҳолдинг ва худди шу номдаги веб-сайт Booking.com ўзининг 17000 ходимининг чорак қисмини ишдан бўшатишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради. 

Қисқартириш умумий ходимларнинг 25 фоизигача бўлиши мумкин, дея сешанба куни маълум қилди компания. Компаниянинг бош директори Гленн Фогелнинг баёноти Booking Holding ходимларига видео мурожаат шаклида юборилди.

Booking раҳбарияти иложи борича кўпроқ иш жойларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишларини айтишди. "Афсуски, инқироз натижасида, бошқа кўплаб сайёҳлик компаниялари сингари, биз глобал ишчи кучини қисқартириш учун жуда қийин қадам ташлашимиз керак ва бу ишчи кучининг 25 фоизига таъсир қилиши мумкин", дейилади раҳбарият баёнотида.

Booking.com ушбу сегментдаги пандемия даврида қисқартириш тўғрисида эълон қилган биринчи компания эмас. Май ойида уй-жойларни брон қилиш хизмати Airbnb кенг миқёсда қисқартиришни эълон қилди - компания штатнинг тўртдан бир қисмини - 1900 га яқин ишчиларини ишдан бўшатган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан