Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Борис Жонсон Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши туриш учун олти банддан иборат режа тузди
6.03.2022 12:41,  
246

Борис Жонсон Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши туриш учун олти банддан иборат режа тузди. Режа Ғарб давлатларини можаро иштирокчисига айлантирмасдан, Путиннинг агрессиясини енгишга ёрдам бериши керак. Бу ҳақда BBC news нашри хабар бермоқда.

Ҳаммаси бўлиб олтита банд бор:

— Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро коалиция тузиш;

— Украинанинг мудофаасини қўллаб-қувватлаш;

—Россияга иқтисодий босимни кучайтириш;

— Россиянинг Украинадаги фаолиятининг "аста-секин нормаллашиши"нинг олдини олиш;

— бутун Евро-Атлантика ҳудудида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш;

— Киевнинг тўлиқ иштирокида деэскалацияга эришиш учун дипломатик йўллардан фойдаланиш.

"Қоидаларга асосланган халқаро тартибни қўллаб-қувватлаганимизни билдиришнинг ўзи етарли эмас – биз уни қоидаларни ҳарбий куч ёрдамида қайта ёзишга доимий уринишлардан ҳимоя қилишимиз керак", деди Жонсон.

Яқин кунларда Жонсон ўз режасини Канада, Нидерландия, Чехия, Венгрия, Польша ва Словакия раҳбарлари билан муҳокама қилиш ниятида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан