Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Борий Алихонов Сенатдаги янги қўмита раиси этиб сайланди
21.10.2020 11:14,  
104

Парламент юқори палатасининг саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раисини сайлаш ҳамда мазкур Қўмита таркиби тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди

Қўмита раиси лавозимига сенатор Борий Ботирович Алихоновнинг номзоди таклиф этилди.

Б. Алиханов кўп йиллар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, кейинчалик Экологик партия етакчиси ва парламент аъзоси сифатида самарали фаолият олиб борган. Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган миллий ва халқаро кўламдаги лойиҳалар, дастурларни амалга оширишда фаол иштирок этган. Айниқса, бу борадаги қонунчиликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган. 

Бундан ташқари, айни пайтда Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган сенатор Ботир Джолдасович Матмуратовни Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига ўтказиш таклиф этилди.

Ботир Джолдасович билимли, тажрибали юрист, катта ҳаёт мактабини ўтаган раҳбар сифатида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш борасида ўз салоҳиятини тўла намоён эта олди. Қолаверса, у Қорақалпоғистон Республикаси вакили ҳисобланади ва ушбу ҳудуднинг паст-у баландликларини, айниқса, Оролбўйи ҳудудидаги ҳақиқий ҳолатни яхши билади.

Мажлисда Борий Ботирович Алихоновни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси этиб, Ботир Джолдасович Матмуратовни эса Қўмита раиси ўринбосари этиб сайлаш, шунингдек, Қўмита таркибини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан