Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Боррелл: Европа Иттифоқи Украинани тиклаш учун Россияга валюта захираларини бериш ҳақида ўйлаши керак
9.05.2022 18:46,  
128

Боррелл: Европа Иттифоқи Украинани тиклаш учун Россияга валюта захираларини бериш ҳақида ўйлаши керак. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат хизмати раҳбари Хосеп Боррел фикрича, Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг музлатилган валюта захираларини Украинани урушдан кейинги реконструкцияга ўтказиш ҳақида жиддий ўйлашлари керак.

Жосеп Боррелл Financial Times газетасига берган интервьюсида Қўшма Штатлар терроризм қурбонларига товон тўлаш ва мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Афғонистон марказий банкидаги миллиардлаб доллар захираларини афғон халқига беришни таъкидлаган бир пайтда нега Россияни валюталарини тиклаш ишларига йўналтиролмаймиз. Бу ҳақда яна бир бор ўйлаб кўриш керак деган Боррел ўз интервьюсида.

«Мен жуда ёқлаган бўлардим, чунки бу мутлақо мантиқий» - деди Боррел.

Урушнинг бошида ЕИ ва бошқа Ғарб давлатлари Россия Марказий банкининг 300 миллиард долларга яқин олтин-валюта захираларини музлатиб қўйган эди.

Financial Times газетасининг ёзишича, Европа Иттифоқи аллақачон бу пулларни урушдан кейин Украинани тиклаш учун қандай ишлатиш ҳақида ўйлай бошлаган, бироқ Брюссел ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф ва режалар билан чиқмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан