Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Бош давлат санитария врачи: “Ўзбекистонда Sputnik Light вакцинасидан фойдаланишга тайёрмиз”
27.10.2021 19:00,  
45

Ўзбекистон аҳолиси Sputnik Light вакцинаси билан эмланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев "РИА Новости"га берган интервьюсида маълум қилган.

—  Ўзбекистонда Sputnik Lightдан фойдаланишга тайёрмиз. Мен ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман, — дейди Б. Юсупалиев. — Менимча, биз вакциналар турини кенгайтиришимиз керак. Пандемия ҳали ҳам давом этмоқда. Вакциналар ва улардан фойдаланиш имконияти қанча кўп бўлса, эмлаш тизими шунчалик самарали ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Россияга қурилиш соҳасида ишлаш учун юбориладиган 10 минг нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини эмлаш учун Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги турдаги вакцинанинг 12 минг дозаси олиб келинган ҳақида маълум қилган эдик. 

Маълумот учун, Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан