Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура Ғаниевнинг сўзларида реал таҳдид йўқлиги учун жиноят иши қўзғатишни рад қилди
30.12.2019 15:03,  
1332

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга мансублиги айтилган таҳдидли аудиоёзувни ўрганиш натижаларини маълум қилди.

“Жорий йилнинг 10 декабрь куни Интернет нашрларида Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Ш.Ғаниевга тегишли ҳамда таҳдид мазмунидаги тарқалган аудиоёзувдаги ҳолатлар бўйича Бош прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

МАВЗУГА ДОИР: Бош прокуратура: «Жаҳонгир Ортиқҳўжаевнинг аудиосида реал таҳдид йўқлиги боис жиноят аломатлари мавжуд эмас»

Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда Қува тумани Автошоҳбекати ёнидаги автомобиль йўлида тўпланиб турган тахминан 20-30 нафар фуқаролар томонидан электр ва газ таъминотида узилишлардан норозилик билдирилаётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган.

МАВЗУГА ДОИР: Муҳаммаджон Обидов: «Сохта аккаунтларнинг ортида пулдор ва ақлли ёвуз кучлар турибди» (фото+видео)

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган селектор йиғилишида Ш.Ғаниев Қува туманидаги ҳолат бўйича туман ҳокимига юзланган ҳолда муомала маданиятидан четга чиқиб, таҳдидий ва қўпол сўзлар ишлатган. Ушбу ҳолат номаълум шахс томонидан ёзиб олиниб, тарқатилган.

Терговга қадар текширувда жорий йилнинг 2 декабрь куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Ш.Ғаниев таҳдидий ва қўпол сўзларни ишлатганлиги аниқланди.

Ш.Ғаниевнинг сўзларида инсон ҳаётига ва соғлиғига тажовуз қиладиган реал таҳдид, яъни уларни амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бироқ, Ш.Ғаниев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи мансабдор шахси бўла туриб, Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари талабларини бузганлигини инобатга олиб, унинг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига хат юборилди.“

МАВЗУГА ДОИР: Фарғона вилояти ҳокими “ўртоқ полковник”ка тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюрдими? (видео)

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудиоматериал тарқалганди. Аудиода овоз эгаси газ таъминотидаги муаммолардан норози бир гуруҳ аҳоли вакиллари ноябрь ойи охирида Қува туманидаги автомобиль йўлларидан бирини тўсиб қўйгани ҳақида гапиради ва ушбу туман ҳокими Равшан Қурбоновдан бу воқеаларни видеога олган шахснинг “жанозаси қачон ўқилиши”ни сўрайди.

“Чора кўриш эмас бу, жанозаси ўқилса кейин ҳисоб энди уни”, дейди овоз эгаси бу борада чора кўрилганини айтган туман ҳокимининг жавобидан қониқмай.

15 декабрь куни «Демократик дебат»нинг навбатдаги сонида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев прокуратурадан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан боғлиқ навбатдаги шов-шувли ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўраган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан