Бош прокуратура ўлдириб кетилган дизайнер бўйича расмий баёнот берди

Бош прокуратура ўлдириб кетилган дизайнер бўйича расмий баёнот берди

Фото: yandex.com

Аввалроқ, Тошкентда таниқли дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, 2020 йил 14 январь куни Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян)нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади хабарномада.

Ҳозирда жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда. Прокуратура ишнинг натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминлашини маълум қилган.