Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура вафот этган ходимининг оиласига салкам 1 млрд сўм тўлаб беради
29.03.2022 16:17,  
683

Ўтган йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 33 ёшли ходими Самир Раҳмонов вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Марҳумнинг отаси Аъзамжон Раҳмонов ўғли хизмат вазифасини бажараётган вақтда иш жойида вафот этганлиги, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари боқувчисиз қолса-да, унинг оиласига қонунга асосан кафолатланган нафақа пуллари тўлаб берилмаётгани учун Бош прокуратурани судга берганди. 

Дастлабки даъво аризаси ФИБ Миробод туманлараро суди томонидан қаноатлантиришдан рад этилганидан сўнг, марҳумнинг отаси қонун ижроси таъминланиши умидида қарор устидан Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритади. 

Апелляция суди ФИБ Мирбод туманлараро судининг қарорини ноқонуний деб топиб, уни бекор қилган ва яна қайтадан кўриш учун ишни Миробод судига юборади.

Аммо айни иш қайта кўрилаётган бир вақтда Аъзамжон Раҳмонов ҳам вафот этади.

Суднинг 2022 йил 10 мартдаги ажрими билан даъвогар А. Раҳмонов вафот этганлиги сабабли унинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига нисбатан даъво аризаси иш юритувидан тугатилган.

Суднинг ташаббуси билан даъвогар томонидан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган Н. Раҳмонова судга жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига нисбатан турмуш ўртоғининг иш жойида вафоти муносабати билан вояга етмаган фарзандлари ва ўзи учун нафақа, суғурта товони ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Н. Раҳмонованинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига нисбатан боқувчисининг вафоти муносабати билан нафақа пулини ундириш ва маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.

Жавобгардан Н. Раҳмонова фойдасига 951 275 952 сўм миқдорида бирйўла тўланадиган нафақа пули ва 20 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундирилиши ҳамда давлат фойдасига 76 642 076 сўм давлат божи тўланиши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан