Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратурада янги тузилма иш бошлади
19.03.2022 16:44,  
426

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида 20 нафар штат бирлигидан (шундан, 14 нафар ҳудудий вакиллар штат бирлиги) иборат Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга оширувчи алоҳида тузилма ташкил этилди.

Қайд этилишича, бўлимнинг асосий вазифаларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилишга доир қонунчилик ижроси устидан назоратни ташкил этиш, фуқароларни қабул қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш киради.

Шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ва уларни ижтимоий реабилитация қилишга доир вазифалар ижроси устидан назоратни амалга ошириш ҳамда бошқа вазифалар белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан