Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокурор танқидий руҳда йиғилиш ўтказди
22.06.2021 12:40,  
1287

Бош прокуратурада Президентнинг ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган Фармони ва бу борада прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида бўлиб ўтган йиғилишда Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман-шаҳар прокурорлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев очиб, давлат раҳбари томонидан Фармон ижроси бўйича Республика кенгашига раҳбарлик ҳамда кенгашларнинг ишчи органи вазифасини бажариш прокуратурага топширилгани улкан масъулият ва жавобгарликни англатишини таъкидлаб, бу борада белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси устидан прокурорлар кунлик назорат ва таҳлил олиб боришлари зарурлигини қайд этди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ушбу масала шахсан Бош прокурорнинг назоратида эканлигини таъкидланиб, прокурорларга ерларни муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаши, ижросини қатъий назоратга олиши ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар уқтириб ўтилди.

Шунингдек, Департаментга Фармонда назарда тутилганидан бошқача тарзда ер ажратиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқа схемалар асосида ерни талон-торож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тезкор фаолиятни жонлантириш вазифаси юклатилди.

Йиғилиш якуни бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга манзилли топшириқлар берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан