Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош схема, Бош режа ва мастер режалар ишлаб чиқиш учун жорий йилда 200 миллиард сўм ажратилади
6.07.2022 18:18,  
66

Хорижий экспертларнинг таҳлилларига кўра, “генплан”лар ишлаб чиқилмаса, 2030 йилга келиб инфратузилма харажатлари 2 бараварга ошади ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари 30 минг гектарга камайиб кетади.

“Умуман, қурилиш билан бўлиб, архитектура орқада қолиб кетди. Шу боис, маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасида қурилиш ва лойиҳалаш ишларини тартибга солиш бўйича янги тизим жорий қилинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Ҳудудларнинг бош режалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилади.

Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилиниб, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади.

Шунингдек, туман ва шаҳар қурилиш бўлимига архитектор раҳбарлик қилади ва ҳудуднинг бош архитектори бўлади.

Республика кенгашига Қурилиш вазирлиги Бош архитектори ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Вилоятларда лойиҳа офислари очилиб, уларга ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва вилоят бош архитектори бош-қош бўлади.

Бош ва мастер режаларни ишлаб чиқиш янгича ёндашув асосида 3 та босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқичда Республика кенгаши ҳудуднинг ихтисослашуви, транспорт-логистика, саноат ва хизмат лойиҳаларини жойлаштириш учун ер ва инфратузилмага эҳтиёжи ва чегараларини белгилайдиган Бош схемасини ишлаб чиқади.

Бунда яқин (5 йиллик), ўрта (10 йиллик) ва узоқ (20 йиллик) муддатларда иқтисодий, ижтимоий ва экологик мезонлар асосида вилоятнинг ривожланиш кўрсаткичлари белгиланади.

Иккинчи босқичда бош схемалар асосида лойиҳа офиси ҳудуднинг Бош режасини ишлаб чиқади. Бунда:

- вилоятнинг ихтисослашувига қараб, саноат, хизмат кўрсатиш ва аҳоли яшаш пункти каби зоналарга ажратилади, йўллар ва инфратузилма тармоқларини тақсимлаш кўзда тутилади.  

- ҳудудий лойиҳаларни тасдиқлаш, объектларга қўйилган талабларни белгилашни вилоят бош архитектори ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳал қилади;

Учинчи босқичда бош режаларга асосан, вилоят, туман ва шаҳар бош архитекторлари ва ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўз ҳудудининг мастер режаларини тасдиқлайди. 

Бунда, ажратилган зоналардаги мактаб, боғча, шифохона, уй-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг жойлашуви кўрсатилади. 

Туман, шаҳар бош архитектори ва ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳудудий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, ерларни аукционга чиқаради.

Лўнда қилиб айтганда, Қурилиш вазирлиги қайсидир маҳаллада лоток қаердан ўтиши ёки бино қандай ёритилиши керак, деган масалалар билан шуғулланмайди. Булар туман ва маҳалла даражасида ҳал бўлади.

Бош схема, Бош режа ва мастер режалар ишлаб чиқиш учун жорий йилда 200 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 октябрга қадар Республика ва Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятларининг Бош схема, Бош режа ва мастер режаларини ишлаб чиқишга хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш топширилди.

Шунингдек, икки ой муддатда:

- мастер режаларини ишлаб чиқишда, аҳоли таклифларини жамлайдиган “Менинг маҳаллам” платформасини ишга тушириш;

- барча туман ва шаҳар қурилиш бўлимларига малакали архитекторларни раҳбар этиб тайинлаш;

- соҳага хусусий секторни жалб қилиш учун бош режалар лойиҳасини тайёрлашга қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан