Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди
29.06.2022 11:51,  
106

“Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–162-сон, 28.06.2022 й.) қабул қилинди 

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ва ушбу объектлар билан банд ерларга мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.

2023 йил 1 мартгача:

ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар)га мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун молиявий жарима солинмайди;

хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондига оид операцияларни “Е-актив” тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.

2022 йил 1 июлдан: 

мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси деб эътироф этиладиган тадбиркорларга ҚҚС бўйича гувоҳнома автоматик равишда берилади;

солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг ҚҚС бўйича гувоҳномасининг амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан 5 иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан