Бош вазир Абдулла Арипов Москвадаги халқаро форумда иштирок этмоқда

Бош вазир Абдулла Арипов Москвадаги халқаро форумда иштирок этмоқда

Москвада "Open innovations 2019" форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этмоқда.

ТАСС хабар беришича, Сколковада ўтаётган форумда Беларус Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Сергей Румас, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Евросиё иқтисодий комиссияси раиси Тигран Саркисян, Баер АГ директорлар кенгаши раиси Вернер Бауманн, Future of Humanity Institute (Инсоният келажаги институти) директори Ник Бостром, Google Play директори Пурнима Кочикар, Сколково фан ва технологиялар институти профессори Иван Оселедец қатнашмоқда.

Очиқ инноватсиялар форуми 2012 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Медведев унда мунтазам қатнашиб келади. Конференция энг янги технологияларни ривожлантириш ва тижоратлаштириш муаммоларини муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик учун янги воситаларни яратиш учун майдондир.