Бош вазир Абдулла Арипов Туркистондаги янги миттитуман қурилишини бошлаб берди

Бош вазир Абдулла Арипов Туркистондаги янги миттитуман қурилишини бошлаб берди

10 май, яншанба куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қозоғистонлик ҳамкасби Асқар Мамин билан Туркистон вилояти Мақтаарал тумани Мирзакент шаҳарчасида учрашди.

Фото: primeminister.kz 

Ҳукумат раҳбарлари Мақтарал туманининг сув босган ҳудудларини кўздан кечирдилар, шунингдек, Нурлыжол, Оргебас ҳамда Фирдоуси қишлоқларига ташриф буюриб, селнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Ҳозирда Сардоба сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун Қозоғистонда 200 яқин ўзбекистонлик мутахассислар ҳамда 100 га яқин махсус техникалар иш олиб бормоқда.

Фото: primeminister.kz 

Мақтарал туманининг маъмурий маркази - Мирзакент қишлоғида - Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Бош вазирлари янги миттитуман қурилишининг режаси билан танишдилар, маҳаллий аҳоли билан учрашдилар ва биринчи турар жой биноларининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этдилар.