Бош вазир нархларни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди

Бош вазир нархларни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди

Бугун Бош вазир Абдулла Арипов томонидан коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлари хусусида брифинг бўлиб ўтди. 

«Коронавирусдан ваҳимага тушишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Давлатимиз унга қарши туриш учун керакли чора-тадбирларни амалга оширган. Барча захиралар яратилган ва тиббиёт ходимлари шай ҳолатда. Пандемияга қарши кураш тажрибаси хорижнинг илғор давлатларидан ўрганилмоқда, деб ёзмоқда Xабар нашри.

Фуқароларимиз лозим бўлган барча озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари билан таъминланади. Халқимизнинг бошига тушган синовдан фойдаланиб, нархни сунъий ошириб оладиган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар учраса, улар ҳатто жиноий жавобгарликка қадар тортилади», — деб айтиб ўтди Абдулла Арипов.