Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун ҳисоботи: Бош вазирнинг имзосини қалбакилаштирган гуруҳ, учга бўлинган «ЎҲЙ» ва Sof.uz томонидан аниқланган энг яхшилар​
11.11.2019 23:38,  
715

Якунланиб бораётган 11 ноябрь куни Ўзбекистонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Sof.uz дайжестида.​

1 миллион доллар эвазига Бош вазир Абдулла Арипов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзосини қалбакилаштирганларга суд ҳукми ўқилди

Бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзосини қалбакилаштириб ярим миллион долларни қўлга киритган фирибгарлар Ҳокимият бўлим бошлиғи бўлиб чиқди.

Батафсил: https://sof.uz/lk3

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учга бўлинди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5584 сонли Фармони ижросини тўла якунлади.

Батафсил: https://sof.uz/hxvj

Sof.uz ​Ўзбекистондаги энг яхши интернет-нашр, блогер ва Telegram-каналини аниқлади

Sof.uz нашри интернет журналистикаси ва ижтимоий медиа соҳасида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун сўровнома ташкил этган эди. Сўровнома икки босқичда ўтказилди.

Sof.uz Телеграм ва Facebook каналида номинациялар учун номзодлар мухлислар ёзган изоҳлар асосида ҳамда сараланди. Изоҳларда энг кўп зикр этилган номзодлардан 10 нафар блогер аниқланиб, онлайн сўровнома ташкил этилди.

Kun.uz нашри Telegram`да ўтказилган сўровномага асосан, Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши электрон оммавий ахборот воситаси деб топилди.

Sof.uz сайти, шунингдек, 2019 йилнинг энг яхши блогери ва энг яхши Telegram-каналини аниқлаш бўйича ҳам сўровнома ўтказди.

Унга асосан, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев яққол устунлик билан Ўзбекистоннинг энг яхши блогери деб эътироф этилди.

Islom.uz сайтидаги «Зикр аҳлидан сўранг» лойиҳасининг Telegram`даги канали Sof.uz`нинг мазкур йўналишдаги сўровномасида ғолиб чиқди.

Доллар яна ошди, евро ва рубль эса тушди

Ўзбекистон Марказий банки 12 ноябрдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Батафсил: https://sof.uz/ejo

Эртага Ўзбекистонда ҳарорат яна пасайиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази 12 ноябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти ҳақида маълумот берди.

Батафсил: https://sof.uz/5ld

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан