Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга қўшимча 106 млрд сўм ажратилади
24.11.2022 11:34,  
60

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи сессиясида молия вазири Тимур Ишметов "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси билан депутатларни таништирди.

Хусусан, муҳокамада бюджет тақчиллиги 3 фоиздан 4 фоизга оширилишини маълум қилиб, айрим биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимидаги тегишли вазирлик ва ташкилотлар рўйхати ва маблағ ҳажмини ҳам очиқлади. Жумладан, ХТВ вазирлигининг йил бошида тасдиқланган харажатларига қўшимча 922 млрд сўм ажратилмоқда.

Бундан Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш учун – 106 млрд сўм йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш вазифаси жойига чиққан ҳолда ўрганганди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш 11 ноябрдан бошланишини маълум қилганди. Жараёнлар ҳукуматнинг тегишли низоми бузилиши ортидан ғолиб деб топилган лотлар бекор қилиниши оқибатида кечиккани айтилган.

Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг дарслик ижара харажатларини бюджетдан қоплаш учун – 400 млрд сўм ажратилиши ҳам айтиб ўтилди.

Жорий ўқув йилининг бошида Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликларининг ижара тўловлари нархи кескин оширилиши ортидан кенг жамоатчилик, жумладан, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар фонида дарсликларни бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берганди.

Маълумот учун, 2022 йилга мўлжалланган Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан ХТВ ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг бюджетини тасдиқланган. Бу йил дарсликларни чоп этишга 1,1 трлн сўм йўналтирилиши режа қилинганди. Маблағларнинг бир қисми – 605 млрд сўм давлат бюджетидан, қолган қисми – фонд маблағлари ҳисобидан (299,4 млрд сўм), шундан 283,4 млрд сўми ижара тўлови билан қопланиши белгиланган.

Бироқ, вазир ўринбосари прогнозлардан 1,7 бараварга кўпроқ бўлган бошқа суммани қайд этди. "Қонунчиликка кўра, жамғарма маблағлари бу ижара тушумларидан шаклланади, бу йилнинг ўзида ҳам 500 млрд ижара тушумидан қопланиши керак эди", — деган эди Темур Комилов.

Тимур Ишметов, шунингдек, ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга ёки чет тили сертификатига эга ўқитувчиларга 50% устама ҳақи тўлаб бериш учун – 77 млрд сўм маблағ давлат бюджетидан тўлаб берилишини ҳам айтиб ўтди.

Ушбу тизим президентнинг 11 май куни имзоланган фармонига мувофиқ амалга оширилади. ДТМнинг миллий баҳолаш тизими бўйича чет тилидан сертификатга эга педагогларнинг ойлигига 2025 йил 1 январгача 50 фоиз, 2025 йил 1 январдан 20 фоиз миқдорида қўшимча пул берилади. Устама сертификатнинг амал қилиш муддати давомида тўлаб борилади. Шунингдек, мактабларда халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларга 50%, миллий тест тизимида олинган сертификатга эга ўқитувчиларга 20% устама тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан