Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Босим остидаги Ўзбекистон: Россия босими
4.10.2019 10:11,  
5388

Россия Федерацияси Парламенти юқори палатаси ҳисобланмиш Федерал Кенгаш раиси Валентина Матвиенко Тошкентдаги сафари чоғида “Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилишни ўрганмоқда, қўшилишга тайёр” каби баёнотлар берди. Матвиенконинг Ўзбекистонга сафаридан мақсади – шу пайтгача Россия тарафидан бўлган ва бўлаётган босимларнинг сиёсий мақсадини расмийлаштириш, шартни эслатиш ва босимни юқорироқ паллага олиб чиқиш ҳисобланади. Яъни, “Ўзбекистон! Ёки бизга тезроқ қўшиласан ва айтганимизни қиласан ёки шу пайтгача қилган яширин босимларимиз очиқ кўриниш олади!” дейилаяпти.

Россия ўзи қурган иттифоққа бошқаларни кириши ва у ерда қолиши учун босимлар қилади. Лекин, масалан, Европа Иттифоқига кириш учун эса давлатлар ва уларни миллионлаб аҳолиси ўн йиллаб кутишади. Россия – маҳрум қилувчи, шантажни инструмент сифатида қабул қилувчи ва қўлловчи, мажбурловни устувор билувчи давлат-цивилизация ҳисобланади. У ҳеч қандай қадриятлар ва манфаатлар таклиф қилмайди, лекин уни рози қилмасангиз, маҳрум ва мажруҳ қилади. Мисол, уни қадрдон миллатдоши ва диндоши – Украина, православ Грузия, христиан болтиқ давлатлари – буларнинг ҳаммаси Россияни ўзига очиқ душман деб билади.

Россия Ўзбекистонга босим ўтказиш учун, давлатимизнинг ички муаммоларини қўллаш, расмий Тошкентга яхши босим воситаси эканлигини тушуниб олган. Каримов даврида ҳам шундай эди. Мана кейинги даврда, бу босим йўналиши, ошкора қилинмасдан, лекин кучайтириляпти. Ўзбекистон хавфсизликчиларининг жиддий қисми давлатимизнинг муаммоли сарҳадларида қолиб ишлашга мажбур бўлаяпти. Яқинда “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони уч кишига берилди. Шу уч кишидан фақат биттасига реал сиёсий мақсадларда берилган эдики, “Илтимос, шу ифлосларга қўшилманг, бирга бўлайлик!” деган маъно бор эди.

Ўзбекистон МДҲнинг иштирокчиси сифатида, унинг кўплаб форматдаги йиғилишларида иштирок этади. Жумладан, МДҲ махсус хизматлари кенгашида ҳам. Бу йиғин йилига икки марта, асосан Москвада бўлиб ўтади. МДҲдан келган махсус хизматлар бошлиқлари билан Путин алоҳида учрашиб, “ҳол-аҳвол” сўрайди, соатлаб гаплашади. Иноятов ҳам Путин билан соатлаб гаплашган. Бу ҳам бир инструмент. Яна, Ўзбекистон ҳарбийлари ва махсус хизмат кадрларини тахминан 3500дан ортиғи, Россияда ўқитилади, етиштирилади. Россияга ишловчи тайёр офицерлар! Давлат Хавфсизлик Хизматини жорий ходимларини кўпи Россияда стажировкада бўлиб келишади. Уларни вербока қилиш ҳам шарт эмас, шундоқ ҳам Россияни севишади, Россияга мойил.

Бу ҳам етмаганидек, бугун Тошкентда “Ўзбекистонни буюк келажаги – бизни қўлимизда” деган шиор остида, Россиядаги ўзбекистонлик олигархларни болалари ва уларнинг дўстлари ўзларининг амбицияли лойиҳаларини амалга оширишмоқда. Улар Ўзбекистонни Россиядан мустақил куч сифатида кўриши мумкинми? Улар Ўзбекистон миллати ва халқинининг манфаатлари учун Россия билан тортишишларига, мен ҳеч қачон ишонмайман. Улар Россия элитасининг таркибий қисми, улар келишиб олишади, миллионлаб ўзбеклар эса Россиянинг мардикори бўлиб қолаверишади.

Аслида, Матвиенконинг баёноти борасида расмий Тошкентга ғазаб қилиш анча ўринсиз. Россия тарафидан Ўзбекистон давлатчилигига бўлаётган босимлар кўламини, биз яхши тасаввур қила олмаймиз. Лекин, ҳозирча, Ўзбекистон ҳукумати анча дипломатик ва совуққонлик билан, бу босимларни ўтказиб юбориш ҳаракатида. Чунки, расмий Тошкент тушунадики, агар Ўзбекистон ЕОИИга киргудек бўлса, бу Россия босимларининг энг бошланиши бўлади холос!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан