Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўстонлиқдаги «снос»лар юзасидан бир қатор мансабдорлар ушлангани маълум қилинди
3.07.2020 16:03,  
2809

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг дам олиш ҳудудларида ўзбошимчалик амалга оширилган қурилишлар иши бўйича бир қатор мансабдорлар қўлга олинган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов 2 июль куни Бўстонлиқ туманига амалга оширилган пресс-тур давомида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Прокурорнинг таъкидлашича, 2020 йил 11 май ҳолатига кўра Бўстонлиқдаги ноқонуний қурилишлар юзасидан саккизта жиноят иши қўзғатилган, айни пайтда 10 киши тергов олдида жавоб беряпти.

«Улар орасида маҳалла раиси, ЪЕргеодезкадастрʼ ходими, собиқ ҳоким ўринбосарлари, маклерлар бор», — деди прокурор Самадов.

Унинг қайд этишича, ҳозиргача 594 та объект ноқонуний деб топилган, мана шундай ноқонуний тарзда қурилган деб топилган 24 та уйнинг эгалари эса суд жараёнига келмаяпти.

«Сув бўйида, юқори кучланишдаги электр тармоқлари остида қурилган, экология ва йўл муҳофазасига таъсир қиладиган ноқонуний биноларни барчасини бузиш давом этади», — деди вилоят прокурори.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан