Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бозорлардаги гўшт, ёғ, сабзи ва бошқа маҳсулотлар нархи маълум қилинди
19.07.2022 12:21,  
91

Ушбу давр мобайнида бозорда булғор қалампири (қизил) мандарин ва олма 2 500 сўмга, картошка (янги ҳосил, импорт) ҳамда карам 250 сўмга, помидор (қизил) 500 сўмга арзонлаган.

Шу билан бирга, киви 8 500 сўмга, лимон 7 500 сўмга, бақлажон 4 100 сўмга, саримсоқ пиёз 3 500 сўмга, мош 3 000 сўмга, турп 2 750 сўмга, ловия ва гуруч (аланга) 1 500 сўмга, гуруч (лазер) 1 000 сўмга, бодринг ва булғор қалампири (яшил) 500 сўмга ҳамда лавлаги 250 сўмга ошган.

Давлат божхона қўмитасининг тезкор маълумотларига асосан, жорий йил 1–17 июль кунлари умумий қиймати 51 млн долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,3 млн доллар кўпжами 78,5 минг тонна (2,0 минг тонна кам) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Хусусан, мазкур даврда 11,2 минг тонна олхўри, 9,0 минг тонна тарвуз8,5 минг тонна қовун6,2 минг тонна пиёз4,8 минг тонна узум3,1 минг тонна сабзи2,6 минг тонна олма, 1,7 минг тонна шафтоли1,3 минг тонна помидор ташқи бозорларга етказиб берилган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 3,2 млн доллар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 млн доллар кўп) қийматдаги жами 5,2 минг тонна (43,8 тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан 1,9 минг тонна банан, 1,5 минг тонна картошка163 тонна олма156 тонна апельсин42,7 тонна мандарин импорт қилинган.

Тезкор маълумотларга асосан, «Қўйлиқ» бозорига 1–17 июль кунлари ҳудудлардан жами 16,1 минг тонна, хусусан, 5,5 минг тонна картошка6,9 минг тонна пиёз604 тонна карам ва 3,1 минг тонна сабзи келтирилган. Хусусан ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда:

Сурхондарёдан 3 076 тонна, Тошкент вилоятидан 1 327 тонна, Намангандан 1 043 тонна картошка;

Тошкент вилоятидан 5 247 тонна ва Сурхондарёдан 1 044 тонна пиёз, Жиззахдан 516 тонна, Намангандан 126 тонна;

Тошкент вилоятидан 604 тонна карам;

Тошкент вилоятидан 874 тонна, Андижондан 451 тонна, Сурхондарёдан 436 тонна, Қашқадарёдан 407 тонна, Сирдарёдан 338 тонна Фарғонадан 300 тонна, Жиззахдан 245 тонна, сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шунингдек, «Қўйлиқ» бозорига Покистон Республикасидан 55 тонна картошка келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига 1–17 июль кунлари жами 150,1 тонна, шу жумладан 127 тонна мол гўшти ва 23,1 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан